4 май, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-тури доирасида 2 та учрашув бўлиб ўтади.
Куннинг дастлабки ўйинида Наманганнинг «Навбаҳор» клуби Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасига қарши майдонга тушади. Беллашув соат 19:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, наманганликлар аввалги турда «Динамо» билан сафарда дуранг ўйнаганди (2:2). Жиззахликлар эса «Пахтакор»га имкониятни бой берганди (1:2).
Шу куни Бахтиёр Ашурматов қўл остидаги «Бухоро» клуби ўз майдонида Рўзиқул Бердиев бошлиқ Қаршининг «Насаф» клубини қабул қилади. Учрашув соат 19:45 да бошланиши белгиланган.
Маълумот учун, бухороликлар 6-турдан ўрин олган ўйинда «Бунёдкор» билан дуранг ўйнаган бўлса (2:2), Қарши клуби эса ОКМКни йирик ҳисобда мағлубиятга учратганди (4:0).
Суперлига
7-тур баҳслари
4 май, шанба
«Навбаҳор»—«Сўғдиёна» 19:00
«Бухоро»—«Насаф» 19:45
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)