Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари меҳнат ресурслари соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди. Келишув доирасида БААга вақтинчалик иш билан таъминланиш учун Ўзбекистоннинг 1 миллион нафарга яқин фуқароларини юбориш режалаштирилган. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Чет элда ишлаш учун кўплаб одамларни юборишни ташкил этиш учун бир қатор тадбирлар кўзда тутилган. Хусусан:
- меҳнат мигрантларини уюшган ҳолда жалб қилиш дастурларини амалга оширишда БАА тажрибасини жорий этиш;
- БААда талаб қилинадиган соҳа ва малака даражаси бўйича ажратилган чет эл меҳнаткашлари мутахассисликлари реестрини ишлаб чиқиш.
Ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни тузиш мақсадида, БАА иш берувчилари ва ишга қабул қилиш агентликлари ва Ўзбекистоннинг хусусий иш билан таъминлаш агентликлари иштирокида B2B форматида тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.
Бирлашган Араб Амирликларига ҳар йили ўртача 42−44 минг фуқаро, улардан 4,2 мингтаси ишлаш мақсадида кетади. Бу мамлакатдан пул ўтказмалари миқдори 35 миллион долларни ташкил этади, ойлик пул ўтказмалари миқдори эса ўртача 700 долларни ташкил этади. Таққослаш учун: Россиядаги меҳнат мигрантлари ўртача 400 доллардан камроқ пул жўнатади.
Изоҳ (0)