2019 йил 2 май куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган «Саби Нур Кеш» МЧЖга қарашли новвойхонада 20 литр ҳажмдаги пропан газ баллонидан сизиб чиққан газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада новвойхонанинг уч нафар ишчилари куйиш жароҳатларини олган ва касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ИИВ фуқароларни пропан газ баллонларидан фойдаланишда уларнинг техник соз ҳолда эканлигига эътибор қаратиш билан бирга, хавфсизлик қоидаларига амал қилишга чақирди.
Изоҳ (0)