«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европа Чемпионлар Лигаси 1/2 финалининг дастлабки ўйинида «Ливерпуль» дарвозасига 2 та тўп киритди (3:0).
Opta’нинг хабар беришича, 31 ёшли ҳужумчи Каталония клуби сафидаги 599 ва 600-голларини уришга муваффақ бўлди. Ушбу натижага эришиш учун Мессига 683 та учрашув етарли бўлди.
Қайд этиш жоиз, аргентиналик «Барселона» таркибидаги ўзининг илк голини 2005 йилнинг 1 майида «Албасете» жамоасига қарши ўйинда урганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду клублардаги фаолиятида ўзининг юбилей 600-голини ургани ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)