1 май, чоршанба куни футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки ўйинида «Барселона» ўз майдонида «Ливерпуль»ни мағлуб этди (3:0).
Учрашувнинг 26-дақиқасида каталонияликлар ҳужумчиси Луис Суарес Алиссон Беккер дарвозасини ишғол қилган бўлса, «Барселона» етакчиси Лионель Месси 75 ва 82-дақиқаларда гол уриб, дублга эришди.
Бу «кўк-анор ранглилар»нинг мазкур мусобақадаги 500, 501, 502-голлари бўлди.
MisterChip’нинг хабар беришича, «Барселона» ушбу кўрсаткичга эришган тарихдаги иккинчи жамоага айланди.
Бу борада «Реал» етакчи ҳисобланади. Мадрид клуби ҳисобида айни дамда 551 та гол мавжуд.
Европа Чемпионлар Лигасида энг кўп гол урган жамоалар рўйхати:
- «Реал Мадрид» (Испания) — 551 та гол
- «Барселона» (Испания) — 502
- «Бавария» (Германия) — 457
- «Манчестер Юнайтед» (Англия) — 373
- «Ювентус» (Италия) — 292
- «Арсенал» (Англия) — 281
- «Челси» (Англия) — 266
- «Порту» (Португалия) — 253
- «Милан» (Италия) — 229
- «Лион» (Франция) — 200
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)