Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатни тарк этиши лозим. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Журналистларнинг «Мадурога қандай маслаҳат берган бўлардингиз?» деган саволига жавобан Помпео «Самолётининг парраги айланиб турсин. У мамлакатни тарк этадиган пайт келди», дея жавоб берган.
АҚШ Давлат котибига кўра, Мадуро 30 апрель куни Кубага қочишни режалаштирган, бироқ кейинчалик ниятидан қайтган.
Изоҳ (0)