Индонезияда ўтган бир неча кун ичида тропик бўронлар натижасида юз берган сел ва сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 нафардан ошди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирда 31 киши ҳалок бўлган, маҳаллий аҳолининг 13 нафари бедарак йўқолган деб топилмоқда.
Табиий офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудудларда, ҳусусан Бенкулу провинциясида 12 мингга яқин маҳаллий аҳоли эвакуация қилинган. Юзлаб уй-жойлар ва иншоотлар жиддий зарар кўрган, ўнлаб кўприк ва йўллар вайрон бўлган.
Хабарда айтилишича, сув сатҳи аста-секин пасайиб бормоқда, аммо кучли ёғингарчилик қайталанса янги кўчкилар ва сув тошқинлари содир бўлиши мумкин.
Аввалроқ сув тошқини оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)