Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5 КО) навбатдаги жангини ўтказди, деб хабар беради GoSport.

Фото: Instagram

АҚШнинг Инглвуд шаҳридаги Форум саройида бўлиб ўтган бокс оқшомида Муроджон Аҳмадалиевга мексикалик собиқ чемпион, жаҳон чемпионлиги камари даъвогари Карлос Карлсон (23-6, 14 КО) рақиблик қилди.

8 раундга мўлжалланган рейтинг жангида Муроджон тўлиқ устунлик эга бўлди ва 3-раунд тугашига 9 сония қолганида рақибини нокаутга учратишга муваффақ бўлди. Натижада Аҳмадалиев жаҳон чемпионлиги учун кечадиган жангидан олдин навбатдаги нокаутни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!