Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 36-туридан ўрин олган баҳсда «Ливерпуль» ўз майдонида «Ҳаддерсфилд»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (5:0).
Учрашувнинг 15-сониясидаёқ майдон эгалари ярим ҳимоячиси Наби Кейта ҳисобни очди. Бу «қизиллар»нинг Премьер лигада урган энг тезкор голи ҳисобланади, деб ёзади BBC.
Бундан ташқари 24 ёшли гвинеялик «Ливерпуль»нинг жорий мавсумдаги 100-голига ҳам муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Наби Кейта жорий мавсум Премьер лига доирасида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)