СССРнинг биринчи президенти 88 ёшли Михаил Горбачёв касалхонага ётқизилди, деб хабар берди «MK.ru».
Маълумотларга кўра, сиёсатчи 41-Москва кинофестивалини якунловчи Вернер Ҳерцог ва Андре Сингернинг «Горбачёв билан учрашув» фильмига ташриф буюриши керак бўлган.
Сингернинг сўзларига кўра, шифокорлар унга боришга рухсат бермаган. Касалхонага ётқизилиши сабаби эса маълум қилинмаган.
Шу билан бирга, Горбачёв-фонди вакили унинг касалхонага ётқизилиши ҳақидаги хабарларнинг ҳақиқатга зид эканлигини айтган.
Изоҳ (0)