Миср бош вазири Мустафо Мадбулий қарорига биноан мамлакатда фавқулодда ҳолат тартиби яна уч ойга узайтирилди, деб хабар берди «Ведомости».
Фавқулодда ҳолат тартиби 25 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 01:00 дан узайтирилган. Бошқа қарорга кўра, Синай ярим оролининг Исроил билан чегарадош шимолий қисмида комендантлик соати жорий этилган.
Мисрда фавқулодда ҳолат тартиби 2017 йилнинг апрель ойида, икки черковда камида 45 киши ҳалок бўлган портлашлардан сўнг жорий этилган эди. Шундан буён ҳукумат уни доимий равишда уч ойга узайтириб келади.
Изоҳ (0)