Жиззах вилоятидаги Миллий гвардия ҳарбий қисми ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Ғаллаорол туманида селдан азият чеккан 21 та хонадонга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатди, деб хабар берди Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Вилоятда 23—24 апрель кунлари ёққан тинимсиз ёмғир натижасида вужудга келган сел оқибатидаги сув тошқинидан Ғаллаорол тумани «Молтоп» қишлоғидаги кўплаб хонадонлар моддий ва маънавий зарар кўрган эди.
Миллий гвардиячилар ва Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши мазкур хонадонларга моддий ёрдам билан биргаликда селдан зарар кўрган хонадонларни тиклаш ишларига ҳам амалий ёрдам берди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)