24 апрель, чоршанба куни футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 31-турида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Манчестер Юанйтед»ни мағлубиятга учратди (2:0).
Opta’нинг хабар беришича, «шаҳарликлар» бош мураббийи Пеп Гвардиола Премьер лига доирасида «Олд Траффорд»да кечган кетма-кет 3 та ўйинда ғалаба қозонган биринчи мутахассис бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ғалабадан сўнг Пеп Гвардиола шогирдларининг очколари сони 89 тага етди ва клуб мусобақа жадвалида етакчиликни ўз қўлига олди. 2-ўринда бораётган «Ливерпуль»да ҳисобида эса 88 очко мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)