Ўзбекистон мезбонлик қилаётган велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатида ғолиблар аниқланмоқда.
25 апрель кунидаги баҳсларда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та медални қўлга киритди, деб хабар берди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.
23 ёшгача бўлган аёллар ўртасида 30 километр масофага ўтказилган баҳсда Рената Байметова 3-ўринни эгаллаб, бронза медали билан тақдирланди.
Ўзбекистон терма жамоасига дастлабки олтин медални эса велоспортчи Олга Забелинская 30 километр масофага кечган пойгада у энг яхши натижани қайд этди ва олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, чемпионатнинг 20 километр масофага фахрийлар ўртасида ўтган беллашувда ўзбекистонлик Николай Коваленко бронза медалига эга чиқди.
Маълумот учун, 26 апрель куни ўсмир қизлар ва болалар ҳамда 23 ёшгача бўлган эркаклар ўртасидаги гуруҳ пойгалари ўтказилиши режалаштирилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)