Тошкент шаҳрида кузатилаётган кучли ёмғир натижасида эрта тонгдан кўчаларни сув босди, деб хабар беради «Podrobno.uz».
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари сув босган кўчалар акс этган фото ва видеоларни ўз саҳифаларига жойлай бошлади.
«Ҳаммасидан ёмони, ёмғир вазиятни оғирлаштириб ёғишда давом этмоқда», — дейилади хабарда.
«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, ёмғирли об-ҳаво бугун ўз ниҳоясига етади ва ой охирига қадар бошқа ёғингарчилик кузатилмайди.
Мавзуга доир: Тошкентдаги кучли довул оқибати (фото+видео)
Изоҳ (0)