• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ИИВ Қорақалпоғистонда фуқаро ва ходим ўртасида келиб чиққан зиддиятли ҳолатга ойдинлик киритди

    Ижтимоий тармоқларда «Қорақалпоғистонда ГАИ ходими ва ҳайдовчи ўртасида жанжал келиб чиқди» номи билан тарқатилган видеодаги ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилди, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

    Фото: ИИВ

    Фото: ИИВ

    2019 йилнинг 21 апрель куни соат 16.30 ларда Амударё тумани Манғит шаҳри Баркамол авлод кўчасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ инспектори сафдор М.Танирбергенов хизмат олиб бораётган вақтида, шу кўчада йўл бўйига Nexia русумли давлат рақам белгиси 95 291 ТТА бўлган такси автомашинаси келиб тўхтаган. Автомашина ичидан маст ҳолатда бўлган икки нафар йўловчилар Maxмудов Музаффар ва Ахмедов Маъруфжонлар тушиб, мазкур автомашина ҳайдовчиси билан кира ҳақи борасида ўзаро келишмасдан жанжаллашиб қолиб, маст ҳолатдаги йўловчилардан бири автомашинанинг орқа ўнг эшик ойнасини синдириб юборган.

    Шу ерда хизмат олиб бораётган сафдор М.Танирбергенов мазкур жанжал ҳақида Амударё туман ИИБ навбатчилик қисмига тезкор гуруҳ юборишини сўраб хабар берган ҳамда ўзи ушбу жанжаллашаётган фуқароларнинг ёнига тинчлантириш мақсадида бориб, уларни ажратаётганида, маст ҳолатдаги йўловчи М.Maxмудов Nexia русумли давлат рақами белгиси 95 291 ТТА бўлган автомашинанинг чап томон орқа эшигини жаҳл билан қаттиқ ёпиб юборгани натижасида, сафдор М.Танирбергеновнинг ўнг қўл бармоқлари қаттиқ қисилган. Бунинг натижасида сафдор М.Танирбергенов оғриққа чидамасдан маст ҳолатдаги йўловчи М.Maxмудовнинг юзига шапалоқ билан бир марта уриб юборган.

    Сафдор М.Танирбергенов олган жароҳати юзасидан Амударё тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган ва «ўнг қўл 4-бармоғи тирналиб кесилган» жароҳати олганлиги тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилган. Сафдор М.Танирбергенов шу куни юқоридаги автомашинага етказилган зарар, ўзининг олган жароҳати ҳамда содир бўлган ҳолат юзасидан ўз раҳбарияти номига билдирги билан мурожаат қилган ва мазкур билдирги туман ИИБда рўйхатдан ўтказилган. 2019 йил 21 апрель куни автомашина ҳайдовчиси Амударё тумани ИИБ бошлиғи номига юқоридаги ҳолатлар юзасидан ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаролар М.Maxмудов ва М.Ахмедовларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

    Фуқаролар М.Maxмудов ва М.Ахмедовларни спиртли ичимлик истеъмол қилганликлари бўйича маълумотнома олиниб, улар жамоат жойларида спиртли ичимлик ичиб шовқин чиқарганликлари учун ушлаб туриш баённомаси расмийлаштирилиб, Амударё тумани ИИБ ҳушёрхонасига жойлаштирилган.

    Сафдор М.Танирбергеновни фуқаро М.Maxмудовнинг юзига шапалоқ ургани ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказилиб, натижага кўра уни лавозимдан озод этиш юзасидан таклиф киритилган. Кечиримлилик, инсонийлик ва каттага ҳурмат нуқтаи назаридан сафдор М.Танирбергенов фуқаро М.Maxмудовнинг хонадонига бориб, ундан кечирим сўраб, ўзаро ярашган.

    24.04.2019, 20:34   Изоҳ (0)   18962
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда 50 ёшли эркакни уриб юборган Damas ҳайдовчиси қидирилмоқда

    24.04.2019, 20:24

    Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари туғилиб ўсган кўчаларга уларнинг номларини бериш бошланади

    24.04.2019, 19:29

    Шавкат Мирзиёев Хитойга етиб келди

    24.04.2019, 19:19

    Ўзбекистонда 9 май арафасида Георгий лентаси ўрнига, миллий байроқ акс этган ленталар тарқатилади

    24.04.2019, 19:16

    Видео: Самарқандда жала вақтида ариқдан тошиб чиқаётган сувда сузаётган эркак

    24.04.2019, 18:37

    Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 7,5 млн сўмдан пул мукофоти берилади

    24.04.2019, 18:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Суд қарорини фойдамизга чиқармасанг, болаларингни ўлдирамиз”— бадавлат оилада улғайган ва саратонни бутунлай енгган актриса Раъно Шодиева 46 ёшда (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 12 август, 17:10

    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

    Реклама | 12 август, 16:30

    АҚШда эркак отишма уюштирди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 12 август, 17:00

    Алехандро Гарначо “Манчестер Юнайтед” раҳбариятига шарт қўйди

    Спорт | 12 август, 16:55

    Қирғизистонда порнографик материал сақлаган ва тарқатганлар жазоланади

    Қирғизистон | 12 август, 16:45

    Мультфильмлар ўрнига зерикиш: мутахассис болалар учун бўш вақтнинг фойдали томонларини тушунтирди

    Фарзанд | 12 август, 16:30

    “Исроил Ғазода ҳеч қачон тугамайдиган уруш бошламоқда” — Макрон

    Дунё | 12 август, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

    Ўзбекистон | 12 август, 16:05

    Хитой сунъий интеллектли робот кийикларини Тибетга юборди (видео)

    Дунё | 12 август, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.