20 апрель куни Самарқанд тумани «Андижони» маҳалласида яшовчи 1969 йилда туғилган фуқаро М.М. Самарқанд тумани «Шурбои» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Аъзам бобо» тўйхонасида тан жароҳати олган.
Тайлоқ тумани Тез тиббий бўлимининг маълумотига кўра фуқаро М.М.га ўнг болдир суяклари ўрта учлигидан ёпиқ парчаланиб синиб силжиши чап қош соҳаси урилиб йиртилган жароҳати ташхиси қўйилган.
Мазкур тан жароҳати олган фуқаро М.М.дан тан жароҳатларини қаерда қандай ҳолатда олганлиги сўралганда, у руҳий носоғломлиги муомалага лаёқатсизлиги сабабли қаерда ва қандай ҳолатда тан жароҳати олганлигини аниқлашнинг имкони бўлмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.М. 19 апрель кунидан 20 апрель кунига қадар ҳаракатланган жойлар кузатув камералари орқали кўздан кечирилганда, 20 апрелга ўтар кечаси Самарқанд тумани «Шўрбои» МФЙ ҳудудидан ўтувчи M-39 автомобиль йўлининг Тошкент–Термиз йўналишида номаълум давлат рақам белгили Damas русумли автомашина М.М.ни уриб юборганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатни кўрган ва билганлар бўлса вилоят ИИБ ЙҲХБ Навбатчилик қисмининг (66) 221-81-81, шаҳар ЙҲХ бўлимининг (66) 233-47-47, шунингдек Тезкор гуруҳининг 98-573-50-40 рақамларига мурожаат қилиш сўралади.
Мазкур ҳолат бўйича хабар берган шахснинг исм-шарифи сир тутилади ва мукофот пули берилади.
Изоҳ (0)