Варзоб туманида Тожикистон Ички ишлар вазирлигига қарашли болалар дам олиш оромгоҳи вайрон бўлди, дея хабар беради «ASIA-Plus».
Вазирлик халқаро ташкилотлардан тиклаш ишларида ёрдам сўрамоқда. Сел оқими вазирликнинг Варзоб туманидаги Сиём шаҳарчасида жойлашган ёзги оромгоҳнинг учта биносини вайрон қилган.
Бундан ташқари, оромгоҳнинг барча йўлларини сел ювиб кетган, дея хабар беради республика ИИВ матбуот хизмати.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги оромгоҳни қайта тиклаш учун халқаро ташкилотлардан ёрдам сўради.
Изоҳ (0)