23 апрель, сешанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг бешинчи кунги жанглари давом эттирилмоқда.
Эркаклар ўртасида -91 кг вазн тоифаси вакили Санжар Турсунов қирғизистонлик Чингиз Борбашевга қарши рингга кўтарилди.
3 раунд давом этган жангда Санжарнинг қўли баланд келди ва у мусобақанинг ярим финали йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шукуржон Раҳимов туркманистонлик рақибини ютган бўлса, Исроил Мадримов эса қозоғистонлик боксчига мағлуб бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)