Шри-Ланка оролида бўлган портлаш оқибатида даниялик миллиардер Андерс Холх Повлсеннинг 4 нафар фарзандидан 3 нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
«Би-би-си»нинг маълум қилишича, Повлсеннинг оиласи пасха байрамини нишонлаш учун Шри-Ланкага келган эди.
21 апрель куни Шри-Ланкадаги пасха нишонланаётган меҳмонхоналар ва черковларда 8 та портлаш содир бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, 290 киши ҳалок бўлган ҳамда 500 киши жароҳат олган.
Саккизта террорчилик ҳужумларининг 6 таси ўз жонига қасд қилган бомбачилар томонидан уюҳстирилган. Қолган иккитаси ўрганилмоқда. Ҳукумат воқеада «Тавҳид жамоат» ислом гуруҳини айбламоқда.
Андерс Холс Повлсен Даниянинг Bestseller кийим ишлаб чиқарувчи компаниянинг ягона эгаси ҳисобланади. Компания Jack & Jones, Only ва Vero Moda брендлари остида кийим ишлаб чиқаради. Повлсен, шунингдек, Аsоs кийим сотадиган интернет-дўконининг ҳам йирик акционери ҳисобланади. У 27% акцияга эгалик қилади. Forbes журнали Повлсеннинг бойлигини 7,9 миллиард доллар деб баҳолаган (дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 252-ўрин).
Изоҳ (0)