Бугун, 22 апрель куни эрталаб Қозоғистоннинг Жамбул вилоятидаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар дафн этилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси хабар берди.
Марҳума Дилором Ермекбаева Қуйичирчиқ тумани «Қўшиқ» маҳалласидаги қабристонга, марҳумлар Ўринбой Абдухаликов ва Алишер Калмурадов пешинда Оҳангарон тумани «Янги ҳаёт» маҳалласи қабристонига дафн этилди.
2019 йил 20 апрель куни Қозоғистоннинг Жамбул вилояти Кордай тумани «Олмаота–Тошкент» автомобиль йўлининг 181-киломатрида йўналишдаги автобус ҳаракатланиб келаётганда бошқарувини йўқотгани натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилгани ҳамда оқибатда Ўзбекистон фуқароларидан 3 нафари вафот этгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Изоҳ (0)