Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Шри-Ланкада 21 апрель, якшанба куни юз берган портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 200 кишидан ошди, деб хабар беради «Газета.ru» полиция вакилига таяниб.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Унинг сўзларига кўра, портлашларда 207 киши қурбон бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Шри-Ланкада бир кунда 8 та портлаш юз берди. Саккизинчи портлаш пойтахт Коломбо яқинида жойлашган Дематагода шаҳридаги турар жойда содир бўлган.

Бундан аввалги 6 та портлаш Коломбодаги меҳмонхоналар ва Котахен, Негомбо ҳамда Баттикалоа шаҳарларидаги учта католик черковида Пасха байрами давомида юз берганди.

Еттинчи портлаш Дехивала шаҳри ҳайвонот боғи яқинида уюштирилди.

Аввалроқ Шри-Ланкадаги портлашларда 35 нафар хорижлик фуқаро ҳалок бўлгани хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар