21 апрель, якшанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги жанглари ўтказилмоқда.
Бугунги жангларда ўзбекистонлик боксчилардан 6 нафари навбатдаги босқич йўлланмаси учун рингга чиқиши ҳақида хабар берилганди.
Куннинг илк жангида Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони, -52 кг вазн тоифаси вакили Ҳасанбой Дўстматов бутанлик Тенсин Другелга қарши рингга чиқиб, осонлик билан ғалабага эришди. Ҳасанбой ҳатто рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди.
Шу тариқа Ҳасанбой кейинги босқичга чиқди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)