Тошкентда кучли шамол ва ёмғир туфайли дарахт қулаб, Nexia автомобилини босиб қолди. Бу ҳақда «Водители Ташкента» гуруҳининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинган.
Ҳодиса «Афрўз» ресторанидан Фарҳод бозорига кетишдаги йўлда содир бўлгани, қулаган дарахт йўлни қисман тўсиб қўйгани билдирилган.
Шундай ҳолат пойтахтнинг Шаҳриобод кўчасида ҳам кузатилган.
Фото: «Водители Ташкента» /Facebook
Изоҳ (0)