20 апрель, шанба куни футбол бўйича Италия чемпионати 33-турининг марказий ўйинида Лучано Спалетти қўл остидаги «Интер» жамоаси «Жузеппе Меацца» стадионида Клаудио Раньери бошқарувидаги Римнинг «Рома» клубига қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 15-дақиқасида римликлар ярим ҳимоячиси Стефан ал-Шаарави Эдин Жеко узатган тўпни Антонио Миранте қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйган бўлса, 61-дақиқага келиб миланликлар ярим ҳимоячиси Иван Перишич ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Шу тариқа беллашув 1:1 ҳисобида якунланди ва жамоалар бир очодан бўлишиб олди.
А Серия
33-тур баҳслари
20 апрель, шанба
«Интер»—«Рома» 1:1
Голлар: 0:1 — 15 ал-Шаарави, 1:1 — 61 Перишич«Интер»: Ҳанданович, ДъАмброзио, де Врей, Скриняр, Асамоа, Валеро, Весино, Политано (Кейта, 84), Наингголан (Икарди, 54), Перишич, Мартинес (Мариу, 79)
«Рома»: Миранте, Флоренци, Жесус Жуан, Фасио, Коларов, Кристанте, Стивен, Ундер (Заниоло, 46), Пеллегрини (Клюверт, 81), ал-Шаарави, Жеко
Огоҳлантиришлар: Весино (62), Кристанте (76), Заниоло (84)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)