Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

20 апрель, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 5-турининг марказий ўйинида Миржалол Қосимов қўл остидаги Олмалиқнинг ОКМК жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби билан баҳсга киришди.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

Беллашувдаги ягона гол 39-дақиқада урилди. Унга «қалдирғочлар» ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев муаллифлик қилди. Шу тариқа «Бунёдкор» меҳмонда кечган баҳсда ОКМКни кичик ҳисобда мағлуб этди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.

Ушбу ўйиндан сўнг тошкентликлар 9 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 3-ўринда бораётган бўлса, олмалиқликлар эса 4 очко жамғариб, 11 -поғонани банд қилиб турибди.

Суперлига

5-тур баҳси

20 апрель, шанба

ОКМК—«Бунёдкор» 0:1

Гол: 0:1 — 39 Лутфулла Тўраев

ОКМК: Акбар Тўраев, Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов, 66), Дилшод Жўраев, Санъат Шихов, Зафар Полвонов (Жасур Ҳакимов, 75), Зоҳир Пиримов (Камрон Саидазимов, 46), Жасур Ҳасанов, Акмал Шораҳмедов, Сайдулло Раҳматов, Шерзод Файзиев, Бобурбек Йўлдашев

«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов (Абдулла Абдуллаев, 67), Хуршид Ғиёсов (Бобур Фарҳодов, 90), Жавоҳир Қаҳрамонов (Улуғбек Абдуллаев, 82), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов

Огоҳлантиришлар: Акбар Тўраев (31), Миржаҳон Мираҳмадов (43), Бобурбек Йўлдошев (85), Жасур Ҳакимов (90)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?