Бугун, 20 апрель куни Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кунги жанглари бўлиб ўтади.
Унда 8 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади:
Кундузги дастур (12:00 дан сўнг, Тошкент вақти билан)- -49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов—Даичи Хасебе (Япония)
- -60 кг: Шукуржон Раҳимов—Ман Чо Чол (КХДР)
- -54 кг: Турсуной Раҳимова—Kiaн Ши (Хитой)
- -69 кг: Шаҳноза Юнусова—Нилуфар Бобоёрова (Тожикистон)
- -56 кг: Миразиз Мирзаҳалилов—Алманбет Алибеков (Қирғизистон)
- -64 кг: Шунқор Абдурасулов—Амир Масуд (Покистон)
- -75 кг: Исроил Мадримов—Трунг Ву (Вьетнам)
- -48 кг: Фотимахон Турсунбоева—Нхи Нгуен (Вьетнам)
Эркаклар ўртасида 64 кг вазн тоифаси вакили Шунқор Абдурасулов ироқлик рақиби Кадим ал-Эзирени мағлубиятга учратиб, иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритган бўлса, Бобоусмон Ботуров (-69 кг) мусобақадаги ўзининг биринчи жангини мўғулистонлик боксчи Баярку Ганбаатарга қарши ўтказганди. У рақибини 2-раундда техник нокаутга учратиб, жангни муддатидан аввал ўз фойдасига ҳал қилди.
Аёллар ўртасида эса 57 кг вазн тоифаси вакиласи Ёдгорой Мирзаева рақиби шри-ланкалик боксчи Кришмини мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичи йўлланмасини қўлга киритганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)