20 апрель, шанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати доирасида яна битта жанг бўлиб ўтди.
Эркаклар ўртасида -56 кг вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Миразиз Мирзаҳалилов дастлабки жангида қирғизистонлик Алманбет Алибеков устидан яққол устунлик билан ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эркаклар ўртасида -49 кг вазн тоифаси вакили Нодиржон Мирзааҳмедов япониялик рақибини, -60 кг вазн тоифасида эса Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шукуржон Раҳимов илк жангида шимолий кореялик Ман Чо Чолни очколар ҳисобига мағлуб этди.
Шунингдек, аёллар ўртасида -54 кг вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Турсуной Раҳимова хитойлик Kiaн Шига имкониятни бой бериб қўйганди. -69 кг вазн тоифасида яна бир ўзбекистонлик боксчи Шаҳноза Юнусова тожикистонлик боксчи Нилуфар Бобоёровани очколар ҳисобига мағлубиятга учратиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)