2005 йилги «Андижон воқеалари»дан сўнг оиласи билан Россиянинг Красноярск шаҳрига чиқиб кетган Муроджон Йўлдошевнинг оиласи Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими хабар берди.
1974 йили Қўқон шаҳрида туғилган унинг турмуш ўртоғи Кибриё Йўлдошева бир неча йиллик саргардонликдан кейин Ўзбекистон қайтиб келган.
Маълум бўлишича, 2007 йилда четга чиқиб кетган фуқаролар, агар чин дилдан пушаймон бўлиб, кечирим хати ёзса, Ўзбекистонга қайтиши мумкин, деган хабар тарқалганидан сўнг, Кибриё Йўлдошеванинг қайнакаси барча ҳужжатларни расмийлаштириб, унинг турмуш ўртоғи Муроджон Йўлдошевни олиб келиш учун Красоноярскка борган.
Бироқ қидирувда бўлгани сабабли аёлнинг турмуш ўртоғи Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан озодликдан маҳрум қилиниб, уч йил қамоқда бўлган.
2010 йилда Муроджон Йўлдошев озодликка чиққач, аёл қайнакасининг ташаббусига кўра қайнонаси ва тўрт нафар фарзанди билан Красноярскка борган.
Икки йилдан сўнг, аёлнинг қайнонаси, қисқа вақтдан кейин эса қайнакаси вафот этган. Бу ерда тарқалган турли миш-мишлар туфайли Ўзбекистонга қайтишдан қўрққан оила Россияда тўққиз йил қолиб кетган.
Оилавий можаролар ва келишмовчиликлар туфайли Кибриё Йўлдошевани турмуш ўртоғи ташлаб, уйдан чиқиб кетган.
Кибриё Йўлдошева ва унинг фарзандлари Ўзбекистон ҳудудида ҳеч қандай қидирувда эмаслигини билиб консулликка мурожаат қилган.
Изоҳ (0)