Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йил ёзида бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо «Барселона»ни тарк этиши мумкин.

Фото: Eurosport

Фото: Eurosport

Хабар берилишича, аввалроқ Коутиньони сотиб олишга қизиқиб қолган «Манчестер Юнайтед» ҳозирга келиб бразилияликнинг трансферидан воз кечган. Маълум бўлишича, Коутиньо собиқ жамоаси «Ливерпуль»нинг азалий рақиби бўлган «манкунианлар» сафига келишни истамаган.

Коутиньога ПСЖ ҳам анча вақтдан бери қизиқиш билдираётганди. Ҳозирда клуб футболчининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда. Бундан ташқари «Челси» варианти ҳам мавжуд. Агар лондонликлар тарнсферлар тақиқидан қутула олса, «аристократлар» бразилияликни ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Эден Азарнинг ўрнига жамоага олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Филиппе Коутиньо 2018 йил қишки трансферлар вақтида «Барселона»га «Ливерпуль»дан келиб қўшилганди.

Маълумот учун, Коутиньо жорий мавсум Ла Лигада 30 та баҳсда 5 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қандай ўзгармоқда?
Дунё
“Дарё кундалиги”да 28 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади