Жорий йил ёзида бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо «Барселона»ни тарк этиши мумкин.
Хабар берилишича, аввалроқ Коутиньони сотиб олишга қизиқиб қолган «Манчестер Юнайтед» ҳозирга келиб бразилияликнинг трансферидан воз кечган. Маълум бўлишича, Коутиньо собиқ жамоаси «Ливерпуль»нинг азалий рақиби бўлган «манкунианлар» сафига келишни истамаган.
Коутиньога ПСЖ ҳам анча вақтдан бери қизиқиш билдираётганди. Ҳозирда клуб футболчининг агенти билан музокаралар олиб бормоқда. Бундан ташқари «Челси» варианти ҳам мавжуд. Агар лондонликлар тарнсферлар тақиқидан қутула олса, «аристократлар» бразилияликни ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Эден Азарнинг ўрнига жамоага олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Филиппе Коутиньо 2018 йил қишки трансферлар вақтида «Барселона»га «Ливерпуль»дан келиб қўшилганди.
Маълумот учун, Коутиньо жорий мавсум Ла Лигада 30 та баҳсда 5 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)