«Сирдарё» чегара божхона постида ноқонуний олиб ўтилаётган алкоголь ичимлиги аниқланди, бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси «Дарё»га маълум қилди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи мутахассисларининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 14 апрель куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси «Сирдарё» чегара божхона пости «Оқолтин» божхона пункти орқали Қозоғистон давлатидан мамлакатга пиёда ўтаётган Ўзбекистон фуқароси Х.Ф. исмли шахснинг ҳаракати божхона ходимларида шубҳа уйғотди. У ходимлар томонидан тўхтатилиб, унга тегишли бўлган юклар холислар иштирокида кўздан кечирилди. Халта ичидан хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 840 минг сўмлик, 28 дона умумий миқдори 14 литр бўлган «Шимкентское» номли пиво алкоголь ичимлиги борлиги аниқланди.
Ушбу ҳолатда мамлакат фуқароси Ф.Х. томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2018 йил 16 октябрдаги «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорларида белгиланган меъёр талаблари бузилган.
Ушбу ҳолат юзасидан суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)