Яқинда пойтахтда «Рақамли Тошкент» лойиҳаси бўйича иш олиб борилиши мўлжалланмоқда, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Лойиҳа турли соҳаларда ахборот-коммуникация технологияларининг имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида тегишли соҳа мутахассислари иштирокида ушбу дастурий таъминот тақдимоти ва муҳокамаси бўлиб ўтди.
Йиғилишда шаҳар инфратузилмасига дахлдор барча соҳалар хусусан, молия-иқтисодиёт, тиббиёт, таълим, уй-жой хўжалиги, туризм ва транспорт тизимида илғор технологияларни қўллаш зарурати, йўналиши кўриб чиқилган.
Бундай синов лойиҳалари оилавий поликлиникаларда қўлланилаётгани, коммунал хизмат кўрсатиш ва транспорт тизимида ҳам бир неча дастурий таъминот маҳсулотлари жорий этилиши кўзда тутилаётгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)