2019 йил I чоракда тармоқ корхоналари томонидан умумий қиймати 7 588,3 млрд сўмдан зиёд товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ушбу давр мобайнида 59,5 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йил билан солиштирганда 51,4 фоизга кўпроқ деганидир. Шунингдек, 990 та Isuzu автобуси ва юк машинаси, 317 та MAN автобуси ва юк машинаси ва 414 та КамАЗ юк машинаси конвейердан чиқди.
Тармоқ корхоналари томонидан, шунингдек, умумий қиймати 5 175,3 млрд сўмлик халқ истеъмоли товарлари чиқарилди, 2018 йил I чорагига нисбатан ўсиш суръати 166,6% бўлди.
Изоҳ (0)