Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Беруний туман бўлими «Беруний пахта тозалаш» АЖдан даъвогар «Чинор Мадина» фермер хўжалиги фойдасига 112 683 000 сўм қарздорликни ундириб берди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюроси ижро иш юритувини бошлаб, «Беруний пахта тозалаш» АЖга суд қарорини ихтиёрий равишда ижросини таъминлаш учун 15 кунлик муддат берган.
Бироқ, белгиланган муддатда «Беруний пахта тозалаш» АЖ томонидан фермер хўжалиги олдидаги қарздорлик ёпилмаган. Шундан сўнг, қарздор «Беруний пахта тозалаш» АЖга қарашли қишлоқ врачлик пункти эски биноси тегишли тартибда хатловга олиниб, баҳолаш ташкилоти томонидан ушбу кўчмас мулк объекти 110 729 000 сўмга баҳоланган ҳамда электрон онлайн-аукцион савдосига қўйилган.
Сотувдан тушган пуллар ҳисобидан даъвогар «Чинор Мадина» фермер хўжалиги ҳисоб рақамига 112 683 000 сўм ўтказилди.
Изоҳ (0)