13 апрель, шанба куни футбол бўйича Италия чемпионати 32-турининг дастлабки ўйинида Массимилиано Аллегри қўл остидаги Туриннинг «Ювентус» клуби СПАЛ майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 30-дақиқасида «кекса синёра» ҳужумчиси Мойзе Кин ҳисобни очган бўлса, 49-дақиқага келиб мезбон жамоа аъзоси Кевин Бонифаци ҳисобни тенглаштирди (1:1). 74-дақиқада эса СПАЛ ҳужумчиси Сержио Флоккари туринликлар дарвозасини ишғол қилди (2:1). Шу тариқа Турин клуби сафарда кечган баҳсда СПАЛга мағлуб бўлиб (1:2), муддатидан аввал чемпионликни бироз ортга сурди. Таъкидлаш жоиз, «Ювентус» дурангга эришган тақдирда ҳам чемпионликни қўлга киритарди.
А Серия
32-тур баҳслари
13 апрель, шанба
СПАЛ—«Ювентус» 2:1
Голлар: 0:1 — 30 Кин, 1:1 — 49 Бонифаци, 2:1 — 74 ФлоккариСПАЛ: Вивиано, Бонифаци, Викари, Чонек, Лазари, Фарес, Муржиа, Skyаттарелла (Валдифиори, 70), Миссироли, Флоккари (Режини, 84), Петаня (Антенуччи, 89)
«Ювентус»: Перин, Барзали (Бернардески, 81), Госси, Жоау Канселу, Де Шило, Бентанкур, Спинассола, Куадрадо, Дибала, Кин (Мавидиди, 69), Кастанос (Кавиглия, 61)
Огоҳлантиришлар: Лаззари (28), Куадрадо (38), Канселу (45), Флоккари (75), Фарес (83), Миссироли (87), Викари (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)