Ҳукуматнинг 12 апрелдаги қарори билан Ўзбекистон божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Низомга мувофиқ, чарм ва мўйна хом ашёсининг экспорти президент ва ҳукумат қарорларида белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги юзасидан «Ўзчармсаноат» уюшмаси томонидан экспорт контрактлари мониторингдан ўтказилади.
Мониторингни ўтказиш учун экспортчи ташкилотлар уюшмага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- экспорт контрактининг асли;
- экспорт контрактига нарх калкуляцияси;
- ошланган ярим тайёр чармни олиб чиқиш учун маҳсулот қийматининг 5 фоизи миқдорида йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Чарм ва мўйна экспортининг божхона назорати Давлат божхона қўмитасига тақдим этилган маълумотнома асосида ўтказилади. Мазкур қарор 2019 йил 1 майдан кучга киради.
Изоҳ (0)