Украина Президенти Пётр Порошенко бу сафар Ихтиёрий антидопинг ташкилоти (VADA)га қайта таҳлил топширди, дея хабар беради РИА Новости.
Украиналик боксчи Владимир Кличко президентликка номзодлар Порошенко ва Владимир Зеленскийни Олимпия Миллий спорт мажмуасида VADA мутахассисларининг таҳлилларидан ўтишга чақирган.
Ташкилот вакили доктор Анжела Сильва VADA мутахассислари номзодлардан таҳлил ўтказишга тайёрлигини маълум қилган.
«Президент таҳлилларни топширган... Намуна натижалари АҚШга юборилади... Натижалар келгуси ҳафтанинг бошларида бўлади, сабаби 48 дан 72 соатгача вақт зарур», — дейди вакил.
Унинг сўзларига кўра, ташкилот вакиллари Зеленскийни 18.00 гача кутади.
Украина президенти сайловлари 31 март куни бўлиб ўтган. Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, номзодлардан ҳеч бири биринчи турда ғалаба қозониш учун керакли овозларни тўпламаган.
Иккинчи босқич 21 апрель куни бўлиб ўтади. Унда Порошенко ва Зеленский иштирок этади.
Изоҳ (0)