Ироқлик муҳожир тобут ичига яшириниб, мурда сифатида Буюк Британияга киришга ҳаракат қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Қайд этилишича, юк машинасининг икки ҳайдовчиси уни Британияга маълум миқдорда пул эвазига олиб киришга рози бўлган.
Аммо, Ла-Манш канали остидаги туннелга кириш олдидан транспорт воситаси текшириш учун тўхтатилган. Тобутда ётган «жасад» полиция томонидан топилган.
Полиция ходимлари тобут ичида ётган «мурда»нинг ўрнидан сакраб туриб, тилга кирганлигининг гувоҳи бўлган.
Хабар қилинишича, ҳайдовчилар 14 ойга озодликдан маҳрум этилган. Муҳожирнинг кейинги тақдири ҳақида хабарлар йўқ.
Изоҳ (0)