Москва шаҳар судида давлат айбловчиси жосусликда гумон қилинаётган Норвегия фуқароси Фруде Берг учун 14 йил қамоқ жазоси берилишини сўради. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Ўз айбини инкор этаётган ва провокация қурбони бўлганини билдираётган Бергга нисбатан ҳукм 16 апрель куни эълон қилиниши кўзда тутилган.
Фруде Берг Москвада 2017 йил декабрида ҳибсга олинганди. Мазкур иш тафсилотлари махфийлаштирилган. 2 апрель куни бошланган суд ҳам ёпиқ тартибда ўтмоқда.
Шуниси маълумки, Берг иши бўйича давлат айбловчиси норвегиялик Россия сув ости кемалари ҳақида маълумотлар тўплаганини даъво қилган.
Изоҳ (0)