9 апрель куни Мисрнинг Шимолий Синай муҳофазасида худкуш террорчи ўзини портлатгани оқибатида 26 нафардан ортиқ киши жабрланди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Хабарда айтилишича, террорчи ўзини шаҳар марказидаги бозорда полиция патруль отряди текширув ишларини олиб бораётган пайтда портлатган. Ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар полициячи ва олти ёшли бола бор.
Яраланганлар касалхонага ётқизилган. Полиция ва хавфсизлик кучлари ҳодиса содир бўлган жойда текширув ишларини олиб бормоқда.
Ушбу террорчилик учун жавобгарликни ИШИД ўз бўйнига олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)