Япониянинг F-35 қирувчи самолёти Тинч океани осмонида радарлардан йўқолиб қолди
Япониянинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари вакили Тинч океанининг устидан учиб ўтаётганда энг янги F-35А қирувчи самолёти радарлардан йўқолганлигини тасдиқлади, бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, самолёт маҳаллий вақт билан соат 23:30 да радарлардан йўқолган.
Таъкидланишича, самолёт океан устида ўқув учиш машқини бажарган.
Қирувчи самолёт яна бошқа икки самолёт билан Мисоя базасидан 135 км шарқдаги Аомори префектураси қирғоғидан учиб кетган.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар