Япониянинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари вакили Тинч океанининг устидан учиб ўтаётганда энг янги F-35А қирувчи самолёти радарлардан йўқолганлигини тасдиқлади, бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, самолёт маҳаллий вақт билан соат 23:30 да радарлардан йўқолган.
Таъкидланишича, самолёт океан устида ўқув учиш машқини бажарган.
Қирувчи самолёт яна бошқа икки самолёт билан Мисоя базасидан 135 км шарқдаги Аомори префектураси қирғоғидан учиб кетган.
Изоҳ (0)