Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 31 ёшли Игорь К. спиртли ичимлик таъсирида 36 ёшли Жамшид М. билан жанжаллашиб, унга нисбатан кўздан ёш оқизадиган газ баллончасини ишлатган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Натижада Жамшид М. кўзлари куйган ҳолда шифохонага ётқизилди.
Бундан ташқари, унинг ёнида бўлган уч нафар аёл ҳам кимёвий моддалардан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага етказилди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)