Жорий йил 1 апрель куни Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, вилоят прокуратураси ва ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбир давомида Навоий шаҳридаги 6-умумтаълим мактаби директори фуқаро С.Ф дан унинг турмуш ўртоғига 4 соат дарс қўшиб бериб, асосий ўқитувчи сифатида ишга қабул қилиш эвазига 1 миллион сўм пул талаб қилиб, келишилган пулларнинг қолган 600 минг сўмини хизмат хонасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)