Россиянинг «Орский прицепостроител» компанияси Наманган вилоятининг Норин туманида икки тоннадан 24 тоннагача юк кўтарувчи тиркама ва ярим тиркама ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Хабарда айтилишича, лойиҳани амалга ошириш учун россиялик ҳамкорлар уч миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция киритишга тайёр.
Қурилиш ишлари жорий йили бошланиши режалаштирилган бўлиб, корхона 2021 йилда фойдаланишга топширилади.
Изоҳ (0)