Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида «Сафари парк» ташкил этилмоқда, деб хабар берди «Халқ сўзи Онлайн».
Хабарда айтилишича, ушбу лойиҳа «Страус фарм Навбаҳор» масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган бўлиб, туман ҳокимлиги тадбиркорга 59 гектар ер майдони ажратган.
Таъкиданишича, ушбу паркка Африка туяқуши, яшаш шароити ҳудуд иқлимига мос зебра, кенгуру каби ҳайвонлар ҳам келтирилади.
Лойиҳа 2020 йилнинг бошларида фойдаланишга топшириш мўлжалланган.
Изоҳ (0)