Жорий йилнинг 19 март куни Навоий шаҳрида Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар берди ЎзА.
Тезкор тадбир давомида муддатли ҳарбий ҳизматни ўташга жўнатилаётганларни тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида доимий тиббий чақирув комиссияси таркибига киритилган Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази чақирувчиларига тиббий хизмат кўрсатиш бўлими дерматолог шифокори У.Э фуқаро А.Б дан Навоий шаҳар Sputnik қўрғонида жойлашган Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази чақирилувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш бўлими биносининг 23-хизмат хонасида талаб қилган 4 миллион 500 минг сўм пулларни пора сифатида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)