Ўзбекистон Бош прокуратураси Термиздаги кўп қаватли уй ертўласида юз берган портлаш юзасидан маълумот берди.
Термиз шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ навбатчилик қисмининг хабарига кўра, 2019 йил 8 апрель куни соат тахминан 11:30 ларда Термиз шаҳри, «Дўстлик» маҳалласи, А.Навоий кўчаси, 10-уй ертўласида фуқаро И.Б.га тегишли бўлган «Фасад Диёр» МЧЖга қарашли бўлган ертўлага И.Б.нинг амакиси И.Р. ва фуқаро Р.А. билан биргаликда омборхонада сақланаётган ҳожатхона қоғози ва бошқа товарларни кўздан кечириш мақсадида тушган. Ертўла қоронғи бўлганлиги сабабли электр чироғини ёққан вақтда ер тўлада тўпланган ис гази ва электр энергиясининг ўзаро кимёвий реакцияси натижасида портлаш ҳолати келиб чиққан.
Натижада, ҳодиса жойида бўлган фуқаролар И.Р. ва Р.А.лар вафот этган.
Ҳодиса жойига, вилоят прокурорининг 1-ўринбосари, вилоят ИИБ бошлиғи ва Термиз шаҳар прокурори ва бошқа тезкор тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)