Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида Қозон Федерал университети қошидаги Иқтисодиёт ва бошқарув институти директори Н.Багаутдинова, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи О.Полякова иштирокида учрашув ташкил этилди, деб Zarnews хабар қилмоқда.
Унда 3 та таълим йўналиши бўйича икки томонлама манфаатли масалалар муҳокама қилинди. Талабалар бир вақтнинг ўзида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Қозон Федерал университети қошидаги Иқтисодиёт ва бошқарув институтининг дипломига эга бўлиши мумкин. Муҳокамалар доирасида 2019—2020-ўқув йилида бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналишига 50 нафар, менежмент йўналишига 25 нафар, ҳудудий иқтисодиёт йўналишига 25 нафар ўқувчи қабул қилиниши келишиб олинди.
Шунингдек, ўқув режаси, магистратура, аспирантура ҳамда докторантурага қабул қилиш юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)